Адесанья:"Ҳаммасини тез орада кўрасиз"
Ўрта вазн тоифасида америкалик UFC промоушинининг собиқ чемпиони Исраэль Адесанья қисқа дам олишдан сўнг тез орада октагонга қайтиш ниятида эканини айтди.
“Мен UFC чемпиони сифатида 14 ой ичида тўртта жанг ўтказдим. Бу осон иш эмас. Мен энг фаол жангчи ва UFC чемпиони эдим. Ҳаёт мени дам олишга мажбур қилди, лекин кўрасиз: мен тез орада қайтаман", – деди Адесаня IFL TV You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, сентабрь ойида "UFC 293" доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида Адесанья(24-3) америкалик Шон Стриклэнд(28-5)га ҳакамларнинг якдил қарор билан мағлуб бўлиб, чемпионлик унвонидан маҳрум бўлганди. Бу мағлубият 34 ёшли нигериялик учун UFC даги учинчи мағлубияти бўлди. Кўп ўтмай эса Адесанья ўзининг профессионал фаолиятида бир муддат танаффус қилишини эълон қилган эди.
Фикрлар